1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Германия Россияни тийиб туриш учун жуда секин қуролланмоқда

Бу ҳақида Кил Жаҳон иқтисодиёти институти маълум қилди.

Германия Россияни тийиб туриш учун жуда секин қуролланмоқда

"Бундесверга ҳозирги таъминот даражаси билан Германиянинг ҳарбий салоҳиятини 2004 йилги даражасига қайтариш учун тахминан 100 йил керак бўлади", — дея таъкидлади институт мутахассислари.

 

Бу хулосага олдинги ҳукуматлар томонидан Германия армиясида аскарлар сонининг кескин қисқартирилиши ва ҳозирги Шолц ҳукумати армияни жуда секин қайта қуроллантираётгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

 

"Агар ҳозирги ҳолатда қайта қуролланиш давом этадиган бўлса, Бундесвер ўзининг жанговар самолётлар учун потенциалини тахминан 15 йил ичида, танклар учун 40 йил ва гаубицалар учун 100 йил ичида тиклайди", — деб ҳисоблайди мутахассислар.

 

Ҳозир немис расмийлари Украинага ҳарбий ёрдам етказиб бериш фонида қурол-яроғ таъминотини жуда секин амалга оширишмоқда.

 

"Шу билан бирга, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва гаубицаларнинг захиралари ҳатто камайди", — дея таъкидлайди ҳисобот муаллифлари.

 

Кил институти тадқиқотчиси Гунтрам Волф, Германия зарур бўлгандан кўра секинроқ қуролланаётганини қайд этди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика