1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Германия ТИВ раҳбари энг бой вазир

Анналена Бербок стилист хизматига кунига қарийб 9 минг евро сарфлайди.

Германия ТИВ раҳбари энг бой вазир

 

Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок стилист хизматига кунига қарийб тўққиз минг евро сарфлайди. Немис матбуотига кўра, у немис ҳукуматидаги энг бой вазир.

 

Маълумотларга кўра, ТИВ раҳбари йилнинг биринчи ярмида сартарошлар, визажистлар, косметологлар ва фотографлар учун 500 минг еврога яқин маблағ сарфлаган.

 

Конституциявий ҳуқуқшунос Кристиан Хилгрубернинг фикрича, Германия ҳукумати ташқи омилларга эмас, балки ўз ичидаги ҳолатларга кўпроқ эътибор қаратиши керак. У юқоридаги харажатларни «сиёсий жиҳатдан хунук» деб атади.

 

Аввалроқ Бербокнинг самолётида уч кун ичида иккинчи марта носозлик аниқлангани хабар қилинганди. Шу муносабат билан дипломат саёҳат жадвалини ўзгартиришга мажбур бўлди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика