1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Германия ТИВ раҳбарининг қадами самолётга «ёқмади»

Анналена Бербокнинг самолёти 3 кун ичида икки марта бузилди.

Германия ТИВ раҳбарининг қадами самолётга «ёқмади»

 

Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербокнинг самолёти уч кун ичида иккинчи марта ишламай қолгани аниқланди. Шу муносабат билан дипломат саёҳат жадвалини ўзгартиришга мажбур бўлди.

 

Вазир айни дамда Қатарда. Бу унинг Форс кўрфази мамлакатларига уч кунлик сафаридаги сўнгги давлатидир. Бурбок аллақачон Берлинга қайтиши керак эди, аммо ҳукумат лайнерининг бузилиши туфайли жўнаб кета олмади.

 

Фавқулодда ҳолат муносабати билан сиёсатчи ва унинг делегацияси аъзолари меҳмонхонага қайтиб, мутахассислар муаммони ҳал қилишини кутишмоқда.

 

Эътиборлиси, худди шундай ҳолат ҳафта бошида ҳам содир бўлган эди.

 

Саудия Арабистонига ташрифи чоғида ҳам унинг самолётида техник носозлик аниқланган. Вазир Қатарга режалаштирилганидан икки соат кечроқ учиб кетди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика