Брюсселда Германия ва Буюк Британия ҳамраислигида «Рамштейн» гуруҳининг навбатдаги учрашуви бошланди. Германия мудофаа вазири Борис Писториуснинг маълум қилишича, йиғилишда АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет ва Украина президенти Володимир Зеленский онлайн тарзда қатнашмоқда. Украина номидан эса мудофаа вазири Рустем Умеров иштирок этмоқда.
Писториус учрашувда Германиянинг Украинага қўшимча ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этишини эълон қилди. Унга кўра, Украина қуйидагилар билан таъминланади:
4 та ИРИС-Т ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими,
Патриот тизими учун 30 та ракета,
100 минг дона артиллерия снаряди,
15 та Леопард 1 танки,
Разведка учун мўлжалланган дронлар.
Учрашувда Украинага қўшимча ҳарбий ёрдам, хавфсизлик ҳамкорлиги ва узоқ муддатли қўллаб-қувватлаш механизмлари муҳокама қилинмоқда.


