1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Германияда 13 аэропортда иш ташлаш бошланди

Натижада 3400 дан ортиқ рейс бекор қилинган.

Германияда 13 аэропортда иш ташлаш бошланди

10 март куни Германиянинг йирик аэропортларида 24 соатлик огоҳлантирувчи иш ташлаш бошланди. Бу норозилик намойиши аэропорт операторлари, ер усти хизматлари ва хавфсизлик ходимларини қамраб олган бўлиб, Ver.di касаба уюшмаси томонидан ташкил этилган.

 

Иш ташлаш Берлиндан тортиб Мюнхен ва Франкфуртгача бўлган 13 аэропортга таъсир кўрсатди. Натижада 3400 дан ортиқ рейс бекор қилиниб, ярим миллиондан ортиқ йўловчи жабрланиши мумкин. Касаба уюшмаси иш ҳақи оширилишини ва иш шароитларини яхшилашни талаб қилмоқда.

 

Норозилик намойишининг асосий сабаби – иш ҳақи 8 фоизга оширилиши ёки камида 350 евро кўтарилиши, шунингдек, оғир иш шароитлари учун қўшимча тўлов ва қўшимча дам олиш кунлари талаб қилинишидир. Ver.di вакилларининг таъкидлашича, бу чора-тадбирлар тахминан 25 минг ходимнинг меҳнат шароитларини яхшилашга қаратилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика