1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Lifestyle / 
  4. Германияда дунёдаги энг кичик дам олиш уйи очилди

09:27 / 22.03.2025

581

Германияда дунёдаги энг кичик дам олиш уйи очилди

Германияда дунёдаги энг кичик дам олиш уйи очилди

Унинг майдони бор йўғи 11 квадрат метр.

Риепс қишлоғи дунёдаги энг кичик сайёҳлик турар жойини очди. Майдони атиги 11 квадрат метр бўлган ушбу мини-уй икки қаватдан иборат бўлиб, ошхона, ётоқхона, меҳмон хона ва ҳатто кичик қишки боғни ўз ичига олади.

 

Уйнинг эгалари, турмуш ўртоқлар Марита Ханнеманн-Мус ва Андреас Моос, трансформатор подстанциясининг эски ғиштли биносини атиги 1,19 еврога сотиб олиб, уни таъмирлашга 140 минг евро сармоя киритдилар.

 

Таъмирлаш жараёни тўрт йил давом этди ва бу вақт ичида пандемия ва бюрократик тўсиқлар сабаб қийинчиликларга дуч келинди. Энди уйни бир кечага 110 еврога ижарага олиш мумкин. Кичик ҳажмига қарамай, уйдаги қулайлик эгаларнинг фикрича меҳмонхона даражасидан кам эмас.

 

Эр-хотин ушбу ноодатий лойиҳаси Гиннеснинг рекордлар китобига киритилишига умид қилмоқда.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика