1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Германияда дунёдаги энг узун осма кўприк портлатилди

Аҳолига 45 йил хизмат қилган улкан саноат иншооти 66 килограмм портловчи модда ёрдамида мутаҳасислар назорати остида қулатилган.

Германияда дунёдаги энг узун осма кўприк портлатилди

 


Германияда дунёдаги энг узун осма кўприклардан бири махсус портлатиш амалиёти орқали демонтаж қилинди. Ушбу жараён давомида муҳандислар иншоотни хавфсиз тарзда қулатиш учун жами 66 килограмм портловчи моддадан фойдаланган.

 

Узунлиги ярим километрдан ортиқ, кенглиги 204 метр ва баландлиги 80 метр бўлган улкан конструкция кетма-кет портлашлардан сўнг аста-секин қулаб тушган. Ҳодиса тасвирланган видео лавҳаларда кўприкнинг қисмлар бўлиб, назорат остида ерга қулагани акс этган.

 

Маҳаллий аҳоли ушбу иншоотни ташқи кўриниши сабаб Бранденбургнинг “чўзилган Эйфел минораси” деб атаб келган. У нафақат кўприк, балки келажакдаги канал лойиҳаси учун мўлжалланган махсус саноат механизми вазифасини ҳам бажарган.

 

Маълумотларга кўра, иншоот 45 йил давомида фаолият юритиб, шу давр мобайнида қарийб 3,5 миллиард куб метр тупроқни ташишга хизмат қилган. Бироқ вақт ўтиши билан унинг эксплуатацияси самарасиз деб топилди ва уни портлатиш орқали олиб ташлашга қарор қилинди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика