1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Германияда самолёт 10 сония кечиккани учун қўнишга рухсат берилмади

220 дан ортиқ йўловчиси бўлган рейс бошқа шаҳарга йўналтирилган.

Германияда самолёт 10 сония кечиккани учун қўнишга рухсат берилмади

 

Германияда немис тартиб-интизоми яна бир бор ўз тасдиғини топди: Пальма-де-Малёркадан учиб келган Сондор авиакомпаниясининг рейси атиги 10 сония кечикканлиги сабабли Мюнхенга қўнишга рухсат берилмади.

 

Воқеа 3 июнь, душанбага ўтар кечаси содир бўлган. Бортида 220 дан ортиқ йўловчи бўлган авиалайнер Мюнхен аэропортига соат 00:30 дан кейин етиб келган. Бу вақт эса аэропортдаги тунги шовқин чекловларига мувофиқ қўниш қатъиян тақиқланган фурсат ҳисобланади. Самолёт қўнишга тўлиқ тайёр бўлган, ҳатто қўниш мосламаси ҳам туширилган эди, аммо диспетчерлар қатъий чеклов туфайли уни қабул қилишдан бош тортган.

 

Натижада самолёт Германиянинг бошқа чеккасида, Бельгия чегарасига яқин жойлашган Ҳаҳн аэропортига йўналтирилди. У ерга қўнган йўловчилар кейин автобусда Франкфуртга олиб борилган ва ундан кейин яна бошқа рейс орқали Мюнхенга етказилган. Бу жараён умумий ҳисобда 12 соат вақт олди — бу эса 10 сониялик кечикиш билан солиштирганда ниҳоятда кескин фарқни англатади.

 

Йўловчилардан бири, фотосуратчи Даниел Шарингер, вазиятга изоҳ берар экан, шундай деди: “Бюрократия соғлом ақл устидан ғалаба қозонди”.

 

Сондор авиакомпанияси узр сўраб, барча муаммо аввалги рейсдаги техник носозлик туфайли юзага келганини маълум қилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика