Германияда маҳаллий аҳоли маст енотлар устидан расмийларга шикоят қилмоқда. Ҳайвонлар чиқиндихоналар ва ахлат қутиларида ичимлик қолдиқлари бўлган пиво бутилкаларни топиб ичишади ва кейин тураржой биноларига киради.
Жабрланганларнинг сўзларига кўра, жониворлар ўзини агрессив тутади. Улар нафақат уйларга катта зарар этказадилар, балки йўлда учраган уй ҳайвонларига ҳужум қилади. Чақирилмаган меҳмонлар ташриф буюрганидан кейин таъмирлаш нархи баъзан 10 минг еврога етади.
Маҳаллий овчилар уларга спиртли ичимликлар таъсиридаги ҳайвонларни отиш учун қўшимча рухсат беришни таклиф қилишди. Бироқ расмийлар уларни рад этишди. Бунинг ўрнига расмийлар немисларни ахлат қутиларини кузатиб туришга ва уларни қулфлашга чақирди.
Германияда 21-асрнинг бошларига келиб, 10 мингдан кам енот бор эди. Бироқ сўнгги йилларда уларнинг аҳолиси сезиларли даражада ошди ва ўсишда давом этмоқда.


