Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг "Пахтакор" клуби эгаси Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг германиялик таниқли мураббий Ёахим Лёв билан тушган сурати тарқалди ва бу ҳолат немис мутахассисининг Тошкент клуби устозига айланиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни келтириб чиқарди.
2014 йилда Германия терма жамоасини жаҳон чемпионига айлантирган 64 ёшли Лёв 2021 йилдан бери ишсиз ҳисобланади. У фаолияти давомида Германия терма жамоасидан ташқари Австрия ва Туркиянинг бир нечта клубларини бошқарган. У Тошкент клуби мураббийи бўлиш-бўлмаслиги ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.


