1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Гиёҳванд моддами ёки конфет?

Техас губернатори наркотиклар билан боғлиқ вазият юзасидан хавотирда.

Гиёҳванд моддами ёки конфет?

 

Техас губернатори Грег Эбботт гиёҳванд моддаларни ширинликлар ниқоби остида тарқатиш оммалашганини маълум қилди. Бу ҳақда у Тwitter'да ёзган.

 

"Мексикалик картеллар аҳолимизга конфет кўринишида ниқобланган гиёҳванд моддаларни тарқатмоқда. Биз биргаликда фарзандларимиз ва яқинларимизни  бу ҳалокатдан ҳимоя қила оламиз", — деб ёзади губернатор.

 

Сентябрь ойида жаноб Абботт Техас ҳуқуқ-тартибот идораларига "фентанил инқирози" га қарши курашни кучайтиришни талаб қилиб, мактуб йўллаган, унда наркотикларнинг ширинликлар ниқоби остида тарқатилишини ҳам эслатиб ўтган. Фентанил кўпинча наркотик сифатида ишлатиладиган кучли опиоид ҳисобланади.

 

Техас расмийларига кўра, ундан фойдаланиш билан боғлиқ ўлимлар сони штатда 2021 йили 89 фоизга ошган. Ўтган ҳафта Мексика чегарасида деярли 700 кг кокаин ва фентанил мусодара қилинди. Август ойида АҚШ Наркотикларга қарши кураш бошқармаси сўнгги пайтларда фентанил кўпинча болалар учун қизиқарли бўлган конфет кўринишида сотилаётганини хабар қилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика