1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Гонконгда юк самолёти денгизга қулаб тушди

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар бор.

Гонконгда юк самолёти денгизга қулаб тушди

Бугун, 20 октябрь куни Boeing 747 русумли юк самолёти учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиб, аэропорт яқинидаги денгизга тушиб кетди. Ҳодиса натижасида аэропорт ходимлари бўлган икки киши ҳалок бўлди, самолёт экипажидаги тўрт нафар аъзо эса омон қолган.

 

Расмий маълумотларга кўра, самолёт Дубайнинг Al Maktoum аэропортидан учиб келган. Воқеа маҳаллий вақт билан соат 03:50 атрофида содир бўлган. Самолёт йўналишдан чиқиб кетиб, патруль машинасига урилган, сўнг сувга қулаган.

 

Интернетда тарқалган видеоларда самолётнинг бир қисми сувда чўккан, бурун ва орқа қисмлари эса парчалангани кўринади. Аэропорт маъмурияти барча фавқулодда хизматлар жойига етиб келганини ва қидирув-қутқарув ишлари якунланганини маълум қилди.

 

Ҳозирда ҳалокат сабаблари бўйича тергов олиб борилмоқда. Мутахассислар самолётнинг қора қутиларини топиш ва таҳлил қилиш ишларини бошлаган. .

 

Гонконг авиация бошқармаси ҳалокат юзасидан дастлабки хулосаларни яқин кунларда эълон қилиши кутилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика