1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Горецка «Бавария» билан шартномасини узайтирди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ярим ҳимоячиси Леон Горецка жамоа билан шартномасини узайтирди.

Горецка «Бавария» билан шартномасини узайтирди

 

Томонлар ўртасидаги янги шартнома 2026 йилнинг ўртасига қадар амал қилади. Келишув нархи қанча эканлиги ҳали ошкор қилинмаган. Лекин кўплаб ОАВларнинг берган маълумотига кўра, Горецканинг маоши йилига 12-15 миллион еврони ташкил қилади.

 

26 ёшли футболчи 2018 йилнинг ёзидан буён «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ҳозирда унинг трансфер қиймати 70 миллион еврога баҳоланмоқда.

 

Маълумот ўрнида айтиш керакки, Леон Горецка Германия «Бундеслига»сининг жорий мавсумида 4 та ўйинда майдонга тушди, аммо ҳали яхши ўйин кўрсата олгани йўқ.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Сон Хён-Мин болалигида «Манчестер Юнайтед»га мухлислик қилгани ҳақида хабар бергандик.

 

 

Мақсаджон Обиджонов

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика