1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Green Card учун рўйхатдан ўтиш бошланганига доир тарқалган хабарлар рад этилди

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси тарқалаётган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлади.

Green Card учун рўйхатдан ўтиш бошланганига доир тарқалган хабарлар рад этилди

 

Ижтимоий тармоқларда АҚШнинг Green Card (Diversity Visa) дастури бўйича янги мавсум учун рўйхатдан ўтиш бошланганига оид маълумотлар тарқалмоқда. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ушбу маълумотларни асоссиз эканини маълум қилди.

 

Дипломатик миссия таъкидлашича, DV–2027 дастурига рўйхатдан ўтиш санаси ва ариза бериш жараёнига доир барча янгиликлар фақат АҚШ Давлат департаменти томонидан тасдиқланганидан сўнг расман эълон қилинади.

 

Шунингдек, элчихона ижтимоий тармоқларда тарқалган расмий бўлмаган постлар, турли каналлар ва шахслар томонидан берилаётган “рўйхатдан ўтишда ёрдам”, “ютиш имкониятини ошириш” каби пуллик таклифлар фирибгарлик эканини эслатди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика