Греция Европа Иттифоқининг 12 йилдан бери амал қилиб келаётган ташқи молиявий назорат тизимидан расман чиқди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати раҳбари Кирякос Митсотакис маълум қилди. У буни “Юнонистон учун тарихий кун” деб атаган.
Ўз навбатида, Митсотакис Европа Иттифоқи назоратисиз ҳам Грецияда сўнгги йилларда оғир молиявий инқирозга олиб келган хатолар ҳеч қачон такрорланмаслиги кераклигини таъкидлади.
“Бир томондан иш ҳақи ошади ва солиқлар қисқартирилади, бошқа томондан бу молиявий барқарорликни сақлашга қаратилган саъй-ҳаракатларга путур етказмаслиги керак”, дея огоҳлантирди Греция Бош вазири.


