1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Грузия ва Францияда коронавируснинг янги тўлқини

Мамлакатда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари сони ортиб бормоқда.

Грузия ва Францияда коронавируснинг янги тўлқини

 

COVID-19 тарқалишига қарши кураш бўйича идоралараро комиссия маълумотларига кўра, июль ойи бошидан буён Грузияда кунига 600-800 та ҳолат қайд этилган бўлиб, худди шундай кўрсаткичлар февраль ойида коронавируснинг навбатдаги тўлқинида ҳам кузатилган. Беморлар Республика юқумли касалликлар клиникаси томонидан қабул қилинади. Ҳозирча жойлар бўш. Аммо агар бу тенденция давом этса, COVID-19 бўлимлари қайта очилишига тўғри келади.

 

Соғлиқни сақлаш вазири: «Францияда коронавирус инфекциясининг саккизинчи, унинг оқибатида тўққизинчи тўлқини бошланиши мумкин», — деди.

 

Вазир, шунингдек, ёзги таътилда бўлган францияликларни жамоат транспортида ниқоб режимига риоя қилишга чақирди.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарининг аввалроқ берган маълумотларига кўра, Францияда COVID-19нинг еттинчи тўлқини кучаймоқда, янги касалланганлар сони 200 мингга етди. Бунгача ҳар куни 120 000 та янги ҳолат қайд этилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика