1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Грязь” лақабли жиноий уюшма етакчиси Туркияда қўлга олинди

Оғир жиноятларда айбланиб, 2023 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Ўзбекистонга қайтарилди.

“Грязь” лақабли жиноий уюшма етакчиси Туркияда қўлга олинди

 


Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Ўзбекистонда содир этилган бир қатор оғир жиноятлар учун қидирувда бўлган “Грязь” лақабли жиноий уюшма етакчиси Туркияда ушланди. 1993 йилда туғилган Ё. М. Ўзбекистон ИИВ, ДХХ ҳамда мамлакатнинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида аниқланган.


Маълум қилинишича, у Туркияда терговдан яшириниб юрган бўлиб, 5 декабрь куни Ўзбекистонга қайтарилган ва тергов органларига топширилган. Ушбу шахс Ўзбекистонда жиноий уюшма ташкил этиш, ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, босқинчилик, товламачилик ҳамда мулкни қасддан нобуд қилиш каби жиноятларни содир этишда айбланмоқда.


Ё. М. Жиноят кодексининг бир нечта моддаларига асосан 2023 йилда Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган эди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда ва унга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий баҳо берилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика