Гулистон шаҳрида тадбиркорнинг 595,1 млн сўмини ўзлаштирган дўкон сотувчиси аниқланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиши департаменти.
Маълум бўлишича, “Y.B.” МЧЖ савдо дўкони сотувчиси А.Т. ўзига ишониб топширилган алкоголь маҳсулотлари сотувидан тушган 595,1 млн сўмни кирим қилмасдан ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. Оқибатда тадбиркор манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


