Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 2022 йил 16 августда Берн шаҳрида (Швейцария) Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси ўртасида “Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси ўртасидаги Швейцария Конфедерацияси ҳудудида конфискация қилинган ноқонуний орттирилган активларни Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг манфаатларида қайтариш йўллари тўғрисида”ги битим имзоланганлигини маълум қилади.
Битимни Ўзбекистон Республикаси номидан Адлия вазири Р.Давлетов ва Швейцария номидан ушбу мамлакатнинг Президенти И.Кассис имзолади.
Битимни имзолаш маросимида, шунингдек БМТ вакиллари, хусусан, БМТнинг Кўп-шериклик траст жамғармаси офиси ижрочи координатори Дж.Топпинг иштирок этди.
Битимнинг имзоланиши илгари Г.Каримова бошчилигидаги уюшган жиноий гуруҳ томонидан ноқонуний равишда орттирилган ва Швейцарияда легаллаштирилган 131 млн АҚШ долларининг Швейцария томонидан Ўзбекистон халқига дарҳол қайтарилишини англатади.


