1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистонда иш бошлайди

Собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ресторан бизнеси билан шуғулланмоқчи.

Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистонда иш бошлайди

 

У “M-eat by Khabib” фаст-фуд ресторанлар тармоғини Ўзбекистонда ишга туширади.

Маълумот ўрнида, россиялик собиқ жангчининг биринчи ресторани Москвада очилган. 2023 йил охиригача компания 5 та давлат – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркия ва Бирлашган Aраб Aмирликларида 150 та пунктни ишга туширишни режалаштирмоқда. Ресторан тармоқларини ишга тушириш 360–550 минг долларга баҳоланмоқда.

 

Бундан ташқари, Хабиб Нурмагомедовнинг “Eagle FС” номли шахсий UFC промоушени ҳам бор. У ушбу промоушенни ҳам UFC сингари дунёга машҳур қилмоқчи. Бунинг учун Нурмагомедов жуда катта сармоя киритмоқда.

 

Аввалроқ, Ҳабиб Нурмагомедов коронавирусга чалингани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика