1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ҳаво ҳарорати ҳафтанинг ўртасига бориб бироз пасайиши мумкин

Ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

 

«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, жорий ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳароратининг нисбатан ўзгариб туриши кутилмайди. Ҳафтанинг боши бироз иссиқ — кундуз кунлари 35-40 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда 42-44 даража иссиқ бўлади. Ҳафта ўртасига бориб ҳарорат фони 33-38 даражагача пасайиши кутилмоқда.

 

Шунингдек, республика жанубида ҳам ҳарорат 2-3 даражага пасаяди.

 

Қайд этилишича, ҳафта давомида республиканинг катта қисми бўйича асосан қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистон Респубикаси ва Хоразм вилоятида 17-18 июль кунлари, шунингдек 19-21 июль кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

 

Бундан ташқари, 17-18 июль кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 19-20 июль кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги кучайиши ҳамда айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика