1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

ҲАМАС гаровдаги америкаликни озод қилишга қарор қилди

Унинг аниқ қачон озод қилиниши очиқланмаган.

ҲАМАС гаровдаги америкаликни озод қилишга қарор қилди

ҲАМАС ҳаракати ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали АҚШ фуқароси, икки фуқароликка эга бўлган Эден Александрни озод қилиш режалаштирилаётганини маълум қилди.

 

Баёнотда айтилишича, бу қарор АҚШ маъмурияти билан олиб борилган музокаралар ва маслаҳатлашувлар натижасида қабул қилинган. Эден Александрнинг озод қилиниши Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича амалга оширилаётган чоралар доирасида кўрилмоқда.

 

ҲАМАС айни пайтда гаровга олинган шахснинг аниқ қачон озод қилинишини очиқламаган. Бироқ ҳаракат Ғазо бўйича шошилинч музокараларни бошлашга тайёр эканини билдирган ҳамда Ғазодаги жангларни тўхтатиш ва исроиллик гаровдагиларни фаластинлик маҳбусларга алмаштириш бўйича фаол ҳаракат қилишга тайёрлигини таъкидлаган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика