1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Ҳамзат Чимаевнинг автоҳалокатда вафот этгани рад этилди

Аввалроқ спортчининг Рамзан Қодировнинг ўғли Адам Қодиров билан бир машинада автоҳалокатга учрагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ҳамзат Чимаевнинг автоҳалокатда вафот этгани рад этилди

 

Чеченистонда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида УФС чемпиони Ҳамзат Чимаев вафот этгани ҳақидаги тарқалган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда “Idman.Biz” нашри “Чеченистон сегодня” ахборот агентлигига таяниб хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 31 ёшли спортчи ҳозирда Дубай шаҳрида бўлиб, унинг аҳволи яхши. Вазиятдан хабардор манба ушбу маълумотни тасдиқлаган.

 

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Грозний шаҳрида Ҳамзат Чимаев ва Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғли Адам Қодиров иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани, натижада спортчи ҳалок бўлгани ҳақида асоссиз хабарлар тарқалган эди.

 

“Чеченистон сегодня” ахборот агентлиги спортчига яқин манбага таяниб, Ҳамзат Чимаевнинг автоҳалокатда вафот этгани ҳақидаги хабарлар ёлғон эканини яна бир бор тасдиқлади.

 

Эслатиб ўтамиз, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғли Адам Қодиров Грозний шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасига учраб, шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳозирча Адам Қодировнинг ҳолати юзасидан ҳам аниқ маълумот берилмаган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика