1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Ҳақиқий айбдорни жазолаш учун судьяларимизда қатъият етишмаяпти”

Олий суд раиси судьяларнинг малакаси ҳали талаб даражасида эмаслигини айтди.

“Ҳақиқий айбдорни жазолаш учун судьяларимизда қатъият етишмаяпти”

Кеча, 9 ноябрь куни Олий судда Бахтиёр Исломов ҳамда адвокатлар палатаси раиси Шуҳрат Содиқов республикада фаолият юритаётган адвокатлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

 

“Олий суд раиси Бахтиёр Исломов бугун адвокатлар ҳамжамияти вакиллари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқот чоғида икки марта ъҳақиқий айбдорни жазолаш учун судьяларимизда қатъият етишмаяптиʼ деди. Раис бу ҳақда биринчи марта адвокат сўровига жавоб бермаган ёки етарлича жавоб бермаётган мансабдор шахсларни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 197-1-моддаси бўйича жавобгарликка тортиш масаласи ҳақида гап кетганида гапирган бўлса, қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги илтимосномалар судлар томонидан деярли ёппасига қаноатлантирилаётгани масаласи кўтарилганида ҳам шу гапни такрорлади”, дейилади бу ҳақда ёзган «Адвокат» журнали ва «Адвокат-Пресс» газетасининг Телеграм каналидаги хабарда. 

 

Олий суд раисига кўра, кўпинча адвокат сўровига жавоб бермаган айбдор мансабдор шахс қолиб, иш юритувчи, ёрдамчи каби жавоб қайтаришга ваколатли бўлмаган ходимлар жавобгарликка тортилмоқда.

 

“Бу муаммодан хабаримиз бор. Шахсга доир маълумотларни баҳона қилиб, адвокатларнинг шикоятлари қабул қилинмаяпти ёки қабул қилинса ҳам кўп ҳолларда айбдор мансабдор шахс қолиб иш юритувчи, ёрдамчи каби адвокат сўровига жавоб қайтаришга ваколатли бўлмаган ходимлар жавобгарликка тортилмоқда. Ҳақиқий айбдорни жазолаш учун судьяларимизда қатъият етишмаяпти”, деган Олий суд раиси.

 

Бахтиёр Исломов республикада судья кадрларга ўткир эҳтиёж йўқлигини, ҳар йили етарлича судья штатлари очилаётганини, бироқ уларнинг малакаси ҳали талаб даражасида эмаслигини тан олган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика