1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ҳасанбой Дўсматов бокс бўйича икки карра жаҳон чемпионига айланди

Ўзбекистон терма жамоасининг тажрибали боксчиси Дубайда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати финалида россиялик рақибини мағлуб этди.

Ҳасанбой Дўсматов бокс бўйича икки карра жаҳон чемпионига айланди

 


Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Ҳасанбой Дўсматов яна бир бор юксак натижага эришди. У Дубай шаҳрида ўтаётган жаҳон чемпионати финал жангида россиялик боксчи Баир Батлаевга қарши рингга чиқди.


Кескин ва муросасиз кечган баҳсда ҳакамлар қарорига кўра, Ҳасанбой Дўсматов 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу натижа унга навбатдаги жаҳон чемпионлиги унвонини тақдим этди.


Шу тариқа, Ҳасанбой Дўсматов фаолиятида иккинчи бор бокс бўйича жаҳон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди. Унинг бу ютуғи Ўзбекистон боксининг халқаро майдондаги нуфузини яна бир бор мустаҳкамлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика