1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Ҳасанбой Дўсматов жаҳон чемпионатининг “Энг яхши боксчиси” деб топилди

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатини 9 та медал билан якунлади.

Ҳасанбой Дўсматов жаҳон чемпионатининг “Энг яхши боксчиси” деб топилди

 


Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида катталар ўртасида ўтказилган бокс бўйича IBA жаҳон чемпионати якунланди. Мусобақада дунёнинг 108 та давлатидан 428 нафар спортчи иштирок этди. Нуфузли турнир якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ҳасанбой Дўсматов чемпионатнинг “Энг яхши боксчиси” деб эътироф этилди.


51 килограммгача вазн тоифасида иштирок этган Ҳасанбой Дўсматов мусобақа давомида юқори техника ва барқарор жанглари билан ажралиб турди. Шунингдек, чемпионатда Асадхужа Мўйдинхужаев олтин медални қўлга киритган бўлса, АбдуМалик Халоқов, Жавоҳир Умматалиев, Тўрабек Ҳабибуллаев ва Арман Маҳанов кумуш, Асилбек Жалилов, Хўжаназар Нортожиев ҳамда Фазлиддин Эркинбоев бронза медаллари билан тақдирланди.


Умумжамоа ҳисобида Россия терма жамоаси 7 та олтин медаль билан биринчи ўринни эгаллади. Қозоғистон иккинчи, Ўзбекистон эса 2 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медаль билан кучли учликдан жой олди. Чемпионат ғолиблари 300 минг АҚШ доллари, кумуш медаль соҳиблари 150 минг, бронза медаль эгалари эса 75 минг доллар пул мукофоти билан тақдирланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика