Ҳасанбой Дўсматов қозоғистонлик Сакен Бибосиновни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар берди. [https://t.me/boxinguzbekistan/15411] Ўзбекистонлик боксчилар Иордания пойтахти Аммондаги катталар ўртасидаги бўлиб ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда. Дўстматов ғалаба орқали ЖЧ-2021даги мағлубият учун реванш олган. У учинчи бор Осиё чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди. Эслатиб ўтамиз, мусобақалар 13-ноябргача давом этади. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 13 нафар, аёллар терма жамоаси эса 10 нафар боксчи билан мусобақада иштирок этмоқда.