Мексикада бўлиб ўтаётган мусобақада ўзбек спортчилари Ҳасанбой Дўсматов ва Иқболжон Холдоров профессионал боксдаги навбатдаги ғалабаларига эришди. Дўсматов Мексикадаги бокс оқшомида рақиби мексикалик Мойзес Гутерресни учинчи раундда техник нокаутга учратди. Холдоров эса мексикалик тажрибали рақиби Рамон Барахасга қарши тўлиқ 6 раунд ҳаракат қилди. Якунда ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бокс бўйича эркаклар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ғолиблари аниқлангани [https://zamon.uz/detail/boks-boyicha-erkaklar-ortasida-mamlakat-chempionlari-aniqlandi-sport]хабар қилинганди. Жавоҳирбек ТУРСУНОВ