1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Cаломатлик

Ҳаво ифлосланиши туфайли йилига 1 миллион чақалоқ ўлик туғилади

Олимлар 45 мингта туғуруқ ҳолатини ўрганиб чиқишди.

Ҳаво ифлосланиши туфайли йилига 1 миллион чақалоқ ўлик туғилади

 

Хитой ва америкалик олимлар ҳаво ифлосланиши туфайли йилига 1 миллион бола ўлик туғилишини аниқлади.

 

Уларнинг тадқиқотлари натижаси Nature журналида чоп этилди. Улар биринчи марта ҳаводаги микрозарраларнинг юқори концентрацияси ҳомилага қандай таъсир қилишини ўрганди.

 

Олимлар гуруҳи 1998-2016 йилларда 54 та паст ва ўрта даромадли давлатда қайд этилган 45 мингта туғруқ ҳолатини ўрганиб чиқди.

 

Олинган маълумотлар Осиё, Африка ва Лотин Америкаси давлатларига татбиқ қилинди.

 

Маълумот учун, айнан шу давлатлар ҳиссасига чақалоқнинг ўлик туғилиш ҳолатларининг 98 фоизи тўғри келади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика