Энергетика вазири ўқувчиларни онлайн таълимга ўтказиш, мактабларни иссиқлик ва электр энергиясидан вақтинча узиш масаласига ойдинлик киритди.
Таълим муассасаларида иссиқлик таъминотини тўлиқ таъминлаш имконияти яратилган. Бу ҳақда Энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов маълум қилди.
Энергетика вазири ўқувчиларни онлайн таълимга ўтказиш ва мактабларни иссиқлик ва электр энергиясидан вақтинча узиш масаласига ойдинлик киритди. Қайд этилишича, ҳозирда бундай масалалар ўрганилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, мактаблар иссиқлик тизимидан узилган тақдирда ҳам, тизимлар музлаб қолмаслиги ёки "авария"вий ҳолатлар келиб чиқармаслиги учун қандайдир иситиш тизимлари фаолият кўрсатиб туриши керак бўлади.
“Масофавий таълимни бериш учун ҳам ўқитувчи иш жойига келиб, дарс тайёрлаши, тегишли инфраструктурадан фойдаланиши керак. Бундай чеклов киритишни ҳожати йўқ. Чунки ҳозирги кундаги мактаб, айниқса таълим муассасаларига яратиб берилган шароит, у ерда кўрилган чоралар иссиқлик таъминотини тўлиқ таъминлаш имкониятини беради”, — дейди Жўрабек Мирзамахмудов.


