1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Ҳайдовчи «Labo» юкхонaсида фарзандларини мактабга олиб борди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ҳайдовчи «Labo» юкхонaсида фарзандларини мактабга олиб борди

 

Кеча ижтимоий тармоқларда «Labo» ҳайдовчиси машинанинг юкхонасига фарзандларини миндириб ҳаракатланаётгани акс этган видео тарқалди.

 

Воқеа Тошкент вилоятида кеча, 6 сентябрь куни содир бўлган, фарзандларини «Labo» машинасининг юкхонасига миндириб ҳаракатланган эркакка чора кўрилди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХХ ахборот хизмати хабар берди.

 

Вилоят ЙҲХБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирувлар натижасида ҳайдовчининг шахсига аниқлик киритилган.

 

Шунингдек, бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун ҳайдовчи билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, электрон тарзда ҳужжатлар расмийлаштирилган. Шу билан бирга ҳайдовчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан маъмурий жавобгарликка тортилган.

 

«Мaшинамда фарзандларимни мактабга олиб бораётгандим, чунки мактаб сал узоқроқда, ичкари маҳаллада, 1 километр 600 метр кириб-чиқишга техника қатнамагани сабабли, ҳам ёнимда дадам ўтиргани учун юкхонага миндиришга мажбур бўлдим. Бундай ҳолат бошқа такрорланмайди», — деган ҳайдовчи.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика