Сўнгги кунларда айрим фуқаролар томонидан “ҲГТ” мобил иловаси бўйича мурожаатлар кўпайгани муносабати билан “Ҳудудгазтаъминот” АЖ қуйидагиларни маълум қилади. “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ҳамда UIC ўртасида дастлабки келишув доирасида “ҲГТ” мобил иловаси 2024 йилда тест режимида ишга туширилган. Бироқ, мазкур дастур бўйича якуний келишув кучга киритилмаган. Шу боис, ҳозирда илова мустақил корхона томонидан бошқарилмоқда ва ундаги хизматлар “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан тартибга солинмайди.
Аҳоли учун газ истеъмолини назорат қилишнинг расмий ва бепул имкониятлари тўлиқ мавжуд.
Жумладан:
- hududgaz.uz расмий веб-сайтидаги шахсий кабинет орқали кунлик ва ойлик истеъмол, тўловлар ҳамда бошқа маълумотларни кузатиш мумкин.
- “MyGov”мобил иловасидаги “Менинг уйим” бўлимида истеъмол кўрсаткичлари очиқ тақдим этилади.
- “Солиқ” мобил иловаси ҳамда барча мобил тўлов иловалари орқали ойлик газ истеъмоли, базавий меъёр доирасидаги миқдор, ҳисоблагичнинг сўнгги кўрсаткичи ва тўловлар бўйича маълумотлар мавжуд.
Шу билан бирга, газ истеъмоли бўйича барча маълумотлар Идоралараро интеграция платформасида жамланган бўлиб, у билан интеграция ўрнатмоқчи бўлган ташкилотлар амалдаги тартиб асосида мурожаат қилишлари лозим.


