1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Ҳиндистон Арманистонга бошқариладиган ракеталарини етказиб беришни бошлади

2024–2025 йиллар учун эса икки давлат ўртасида умумий қиймати 600 миллион долларга тенг янги қурол-аслаҳа шартномалари имзоланган.

Ҳиндистон Арманистонга бошқариладиган ракеталарини етказиб беришни бошлади

Ҳиндистон Арманистонга Pinaka туридаги бошқариладиган ракеталарининг илк партиясини жўнатди. Бу ҳақда Ҳиндистон мудофаа вазири Ражнатҳ Сингх маълум қилди. Унинг айтишича, ракеталар Нагпур шаҳрида жойлашган Solar Defence and Aerospace Limited (SDAL) заводидан Арманистонга юборилган.

 

Hindu Business Line нашрининг хабар беришича, аввалроқ Арманистон Ҳиндистон билан тўртта Pinaka тизими батареясини харид қилиш бўйича шартнома имзолаган. Келишув доирасида кўп стволли реактив тизимлар учун бошқариладиган ракеталар ҳамда бошқа турдаги мудофаа ускуналарини экспорт қилиш ҳам назарда тутилган.

 

Pinaka тизимларининг учириш қурилмаларини етказиб бериш 2023 йил июль ойида бошланган бўлиб, 2024 йил ноябрига келиб тўлиқ якунланган. Қайд этилишича, 2022–2023 йилларда Ҳиндистон қурол-яроғ экспортининг 43 фоизи айнан Арманистонга тўғри келган.

 

2024–2025 йиллар учун эса икки давлат ўртасида умумий қиймати 600 миллион долларга тенг янги қурол-аслаҳа шартномалари имзоланган. Ушбу битимлар доирасида Pinaka тизимларидан ташқари, гаубицалар, танкка қарши ракеталар ва антидрон ускуналарини етказиб бериш режалаштирилган. Шунингдек, яқин уч йил ичида Арманистон Ҳиндистондан 90 та ATAGS гаубицасини харид қилиши кўзда тутилган бўлиб, ҳозирга қадар уларнинг олтитаси мамлакатга етказиб берилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика