1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Ҳиндистонда арилар галаси самолёт парвозини тўхтатди

Фюзеляжга ёпишиб олган асаларилар сабаб самолёт 50 дақиқага кечиктирилган.

Ҳиндистонда арилар галаси самолёт парвозини тўхтатди

Ҳиндистонда арилар тўдаси самолёт фюзеляжини қоплаб, парвозни кечиктирди. Бу ҳақда Times of India нашри маълумот берган.

 

ИндиГо авиакомпаниясининг Суратдан Жайпурга парвози ҳодиса туфайли камида 50 дақиқага кечиктирилди. Асалариларни биринчи бўлиб юк ташиш ходимлари пайқаб қолишган ва улар дарҳол авиакомпания ҳамда аэропорт ходимларини огоҳлантирган.

 

“Воқеа жойига етиб келган ўт ўчириш бригадаси асалариларни ҳайдаш учун ўт ўчириш машинасидан сув оқимидан фойдаланган”, — деди аэропорт вакили.

 

Унинг сўзларига кўра, ўт ўчирувчилар илгари бундай ҳолатга дуч келмаган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика