Аввалроқ 2021 йилнинг октябрь ойида Ҳиндистон-Непал чегарасининг Биҳар штатидаги ҳудудидан ноқонуний тарзда ўтаётганда қўлга олингани сабабли Ҳиндистонда ҳибсда сақланаётган аёллар ҳақида хабар берилганди.
«Дунё»нинг хабар беришича, ҳибсда ушлаб турилган ўзбекистонлик 3 нафар аёл Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси кўмагида ватанга қайтарилди.
Маълум бўлишича, ўзбекистонлик уч нафар аёл 2021 йил октябрь ойида Ҳиндистон-Непал чегарасининг Биҳар штатидаги ҳудудидан ноқонуний тарзда ўтаётганда қўлга олинган. Шундан сўнг Арария шаҳридаги биринчи инстансия суди 2022 йил август ойида Ўзбекистон фуқароларини мамлакат ҳудудидан чиқариб юбориш (депортация қилиш) тўғрисида чиқарган қарорига қарамасдан турли бюрократик тўсиқлар ва юрисдикциянинг мураккаблиги сабабли ҳибсда ушлаб турилган.


