1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Ҳиндистондаги сув тошқинида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Мамлакатда кўчки ва сув тошқинларига олиб келган муссон ёмғири бир неча кундан бери тўхтамаяпти.

Ҳиндистондаги сув тошқинида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

 

Кўчки ва сув тошқинларига олиб келган муссон ёмғири бир неча кундан бери тўхтамаяпти, дея хабар берди Euronews.

 

Бу ҳафта Ҳиндистон шимолида кучли ёмғирлар 100 кишининг ҳаётига зомин бўлди ва тартибсизликларни келтириб чиқарди.

 

Ўлимларнинг аксарияти Ҳимачал-Прадешнинг тоғли штатида қайд этилган. У ерда кучли сув тошқини автомобиллар, автобуслар, кўприклар ва уйларни олиб кетган, ҳудудда сел кўчкилари содир бўлган.

 

Нью-Деҳлида Жамуна дарёси қирғоқлари бўйлаб бутун ҳудудлар, жумладан, бир нечта ҳукумат бинолари сув остида қолган.

 

Минглаб одамлар эвакуация қилинган, мактаб ва коллежлар ёпилган.

 

Расмийларга кўра, бу Ҳиндистонда сўнгги ўн йилликлардаги энг кучли муссондир.

 

Метеорологларнинг прогнозларига кўра, яқин кунларда мамлакатнинг шимолий ҳудудларида яна ёмғир ёғиши мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика