1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

«Hisense» Евро-2024 ҳомийсига айланди

Компания телевизорлар, йирик маиший техникалар, смартфонлар ва кондиционерлар ишлаб чиқаради.

«Hisense» Евро-2024 ҳомийсига айланди

 

«Hisense» кетма-кет учинчи марта Германияда келаси ёзда бўлиб ўтадиган Европа чемпионати – Евро-2024 нинг глобал ҳомийсига айланди.

 

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи билан имзоланган шартнома доирасида «Hisense», шунингдек, 2023-2024 ва 2025-2026 йиллардаги UEFА Европа саралаш ўйинлари, 2025 йилда UEFА миллий финаллари, шунингдек, Евро-2025 учун ҳомийлик ҳуқуқини олади.

 

 «Hisense» Европа футболида фаол иштирок этаётганидан хурсандмиз. Унинг маҳсулотлари ва технологиялари бизга спортни янада қулайроқ қилишимизга ёрдам беради ва бутун дунё бўйлаб мухлисларга ўзлари ёқтирган ўйиндан баҳраманд бўлиш имконини яратади», — деди UEFА президенти Александр Чеферин.

 

Компания ҳисоб-китобларига кўра, сўнгги беш йил ичида  «Hisense» брендининг дунёда машҳурлиги қарийб икки баравар ошган, хориждаги хабардорлик эса фақат ҳомийлик ва спорт мусобақаларида иштирок этиш орқали 25 фоизга ошган. Компания аввалроқ иккита Европа чемпионатлари – 2016 ва 2020 йиллар, шунингдек, 2022 йилги жаҳон чемпионатига ҳомийлик қилган.

 

1969 йилда ташкил этилган «Hisense» компанияси телевизорлар, йирик маиший техника, смартфонлар, сплит тизимлар ва инвертерли кондиционерлар ишлаб чиқаради.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика