1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ҳофиз Раҳматилло Юсупов шифокорлар айби сабаб 44 ёшда вафот этгани айтилмоқда

Яқинларининг айтишича, шифокорлар хатоси сабаб, ўтказилган операция чоғида нерв толаларига жиддий шикаст етказилган.

Ҳофиз Раҳматилло Юсупов шифокорлар айби сабаб 44 ёшда вафот этгани айтилмоқда

 


Таниқли ҳофиз Раҳматилло Юсупов 44 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда марҳумнинг яқинлари Daryo нашрига маълум қилган. Хонанда 1981 йил 15 сентябрда Фарғона вилоятида туғилган, оилали бўлиб, икки фарзанднинг отаси эди. Унинг “Кетгим келмаяпти онажон”, «Келинчак» каби қўшиқлари кенг оммалашган, мухлислари эса уни “иккинчи Охунжон Мадалиев” деб аташган.

 

Яқинларининг сўзларига кўра, Раҳматилло Юсупов коронавирусдан кейин бел оғриғидан шикоят қилган ва шифокорлар унга «чурра» ташхисини қўйиб, жарроҳлик амалиётини ўтказган. Бироқ операциядан кейин ҳам аҳволи яхшиланмаган. Кейинчалик бошқа тиббиёт муассасасида текширувдан ўтганда, аслида ташхис нотўғри бўлгани, муаммо оддий шамоллаш эканлиги аниқланган.

 

Маълумотларга кўра, дастлабки операция чоғида нерв толаларига жиддий шикаст етказилган. Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо Раҳматилло Юсуповни Тошкентга олиб келиб, чуқур текширувдан ўтказган, бироқ шифокорлар жараённи ортга қайтаришнинг иложи йўқлигини билдирган. Иқбол Мирзо ҳолат бўйича судга мурожаат қилиш кераклигини айтган, аммо ҳофизнинг ўзи бунга рози бўлмаган.

 

Раҳматилло Юсупов узоқ давом этган касалликдан сўнг 2025 йил 27 декабрь куни вафот этди. Унинг ўлими санъат ихлосмандлари орасида чуқур қайғу билан қарши олинди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика