Қўрғонтепа тумани прокурори Фарҳод Назаровнинг хизмат уйини мебеллар билан жиҳозлашга туман ҳокимлиги 45,3 млн сўм бюджетдан пул ажратган.
Прокурорнинг уйини жиҳозлашга ҳокимият пул ажратиши қанчалик қонуний, мантиқий ёки тўғри, буниси ҳозирча номаълум.
Фарҳод Назаров бу лавозимга 2021 йил охирроғида тайинланган. Ундан олдинги прокурор Сардор Ражаббоев эса ўз уйида ободонлаштириш ходимларини мажбуран ишлатгани учун ишдан олинганди.


