1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Таълим

Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари қисқартирилади

Бу бўйича мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи имзоланган.

Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари қисқартирилади

 

Президентининг 2023 йил 1 июньдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-176-сон қарорига мувофиқ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тузилмалари мақбуллаштирилади

 

Бунда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидан жами 929 та штат бирликлари, жумладан 707 та ҳамда 2024 йил 1 август кунидан 222 та штат бирликлари қисқартирилиб, Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимига ўтказилади.

 

Штат бирликлари қисқараётган мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходимларига амалдаги меҳнат қонунчилиги доирасида улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантириш хатлари берилади ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тўловлар амалга оширилади.

 

Эслатиб ўтамиз, ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимидаги айрим штат бирликларини қисқартириш бўйича 2023 йил 19 июль куни вазир Ҳилола Умарова томонидан 211-сонли буйруқ ҳам имзоланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика