1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Ҳусанов трансферидан кейин Ўзбекистон “Manchester City” учун стратегик бозорга айланди

“Manchester Evening News” эътирофига кўра, Абдуқодир Ҳусановнинг Manchester City'га трансфери клуб тарихидаги энг кучли рақамли портлашлардан бирини келтириб чиқарди: атиги бир неча ҳафта ичида Ўзбекистон “Сity”нинг энг фаол аудиториясига айланди, миллионлаб мухлислар эса инглиз клубини глобал трендга олиб чиқди.

Ҳусанов трансферидан кейин Ўзбекистон “Manchester City” учун стратегик бозорга айланди

Манчестернинг нуфузли Manchester Evening News нашри ўзбек ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг Manchester City сафидаги фаолияти ва унинг клуб оммабоплигига кўрсатаяпган таъсири ҳақида таҳлилий мақола эълон қилди.

 

Нашрга кўра, Ҳусанов қисқа вақт ичида нафақат Pep Guardiola жамоасининг муҳим бўлагига, балки миллионлаб ўзбекистонликлар учун рамзий қаҳрамонга айланган. Ўзбекистон тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланма қўлга киритган бир пайтда, Ҳусановнинг Англия Премьер-лигасидаги муваффақиятлари мамлакатнинг халқаро спорт майдонидаги нуфузини янги босқичга олиб чиқмоқда.

 

Ҳусанов жамоага келгандан кейинги дастлабки икки ҳафта ичида “Manchester City” YouTube каналини энг кўп томоша қилган давлат Буюк Британия ёки Бразилия эмас, аниқ Ўзбекистон бўлди.

 

2024/2025 йилги мавсум якуни бўйича, Ўзбекистондан қайд этилган умумий кўришлар сони 26 миллиондан ошди. Бу натижа билан мамлакат глобал рейтингда 4-ўринга кўтарилди.

 

Эътиборли жиҳати шундаки, Абдуқодир ҳали жамоанинг тўлиқ асосий таркиб футболчисига айланиб улгурмаган бир вақтда ҳам клуб веб-сайти ва мобил иловасидан фойдаланувчи ўзбекистонликлар сони қарийб бир миллионга етган.

 

Мухлислар фаоллиги фақат интернет билан чекланиб қолмади — у бевосита “Etihad Stadium” трибуналарида ҳам сезила бошлади. Сўнгги икки йил ичида клубнинг Ўзбекистондаги фан-базаси 500 фоизга кенгайди. Тошкентда “Manchester City”нинг расмий мухлислар гуруҳи ҳам ташкил этилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика