Қайд этилишича, ишлаб чиқаришдаги хато туфайли привод кучининг йўқотилишига олиб келиши, бу эса фавқулодда ҳолатлар хавфини ошириши мумкин.
Компаниялар ҳозирча бу каби ҳолат қайд этилмагани, улар фақат назарий жиҳатдан содир бўлиши мумкинлиги маълум қилди. Шу сабабли, қайтариб олиш кампанияси рўйхатига киритилган автомобиль эгалари қуйидаги маркаларнинг расмий дилерлик марказларига ташриф буюришга таклиф қилинмоқда. Рўйхатга қуйидаги моделлар киритилган: Hyundai Ioniq 5 2022 - 2024, Hyundai Ioniq 6 2023 - 2025, Genesis GV60, GV70 вa G80 2023 - 2024 вa Kia EV6 2022 - 2024.
Эслатиб ўтамиз, август ойида Тесла компанияси ҳам Хитойдан 1,6 миллиондан, АҚШдан эса 1,8 миллиондан ортиқ электромобилни чақириб олишини эълон қилганди. Ундаги муаммога кўра, электромобилларда дастурий таъминотнинг носозлиги хавфи туфайли олдинги юкхона тўсатдан очилиши ва ҳайдовчининг кўриш ракурсини ёпиши мумкин бўлган.


