Маълум бўлишича, филология фанлари доктори, профессор Иброҳим Ҳаққул 74 ёшида вафот этган. У 1949 йил 28 мартда Бухоронинг Шофиркон туманида туғилган, 1966-1970 йилларда Бухоро давлат педагогика институтида тамомлаган.
Профессор 1972 йилдан ҳозиргача Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтида меҳнат фаолиятини олиб бораётганди. Олим фаолияти давомида Абдулҳамид Чўлпоннинг «Баҳорни соғиндим» (1988), Хожа Аҳмад Яссавийнинг «Ҳикматлар» (1991) мажмуасини, шогирди Сайфиддин Рафиддинов билан ҳамкорликда «Боқирғон китоби» (1991), «Меърожнома» (1995) каби узоқ муддат нашр этилмаган асарларни ўқувчиларга етказган. Қолаверса, у «Аҳмад Яссавий», «Ким нимага таянади?», «Эътиқод ва ижод», «Тасаввуф сабоқлари» каби рисола ва китобларини чоп эттирган.
Жаноза 29 июнь куни Бухоро вилояти Шофиркор тумани Талижа қишлоғида пешин намозидан сўнг ўқилади.
Аввалроқ МТРК раиси ўринбосари Фарҳод Маҳмудов 49 ёшда вафот этгани ҳақида хабар берилганди. У маълум муддат оғир хасталикдан даволанганди.


