Жорий йилнинг 4 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Нишон туман судида шу туманнинг Балхияк қишлоғида яшовчи Ў.Абдуллаевга нисбатан қўзғатилган жиноят иши кўриб чиқилди.
Маълум бўлишича, 2010 йилда деҳқон хўжалиги ташкил этган бу фуқаро «Талимаржон-Муборак» магистраль қувурига д-76 мм лик қувур орқали ноқонуний уланиб, ичимлик сувидан экинларни суғориб келган.
"Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ ходимлари томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида унинг бу қилмиши фош бўлиб, жамиятга 282 716 280 сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Суд тўпланган ҳужжатлар ва томонларнинг кўрсатмаларини ўрганиб, Ў.Абдуллаевга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Шунингдек, ундан 282 716 280 сўм зарар ундириладиган бўлди ва суд залидан қамоққа олинди.


