1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимларига тунги хизмат учун компенсация жорий қилинди

Профилактика инспекторларининг фаолияти рақамлаштирилади ва гавжум жойларда дрон ёрдамида патруллик кузатуви йўлга қўйилади.

Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимларига тунги хизмат учун компенсация жорий қилинди

 

Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги видеоселектор йиғилишда Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимларига тунги хизматлари учун базавий ҳисоблашнинг 5 фоизи миқдорида компенсация тўланиши белгиланди. Шу билан бирга, аҳоли ҳуқуқларини таъминлаш ва қулай шароит яратиш мақсадида судлар, адвокатура ва суд-тиббий экспертиза марказлашган тунги навбатчилик тизими жорий этилиши, хорижий тажрибалар асосида дрон ёрдамида патруллик кузатуви йўлга қўйилиши топширилди.

 

Чилонзор тумани ички ишлар ходимлари ҳудудидан қатъи назар, фуқаролар мурожаатини қабул қилади ва кўчада формали ходимга қилинган мурожаат «102» хизмати орқали қайд қилинади. Тумандаги барча 55 та маҳалла профилактика инспекторлари хизмат хонаси алоқа тугмаси билан жиҳозланади, уларнинг аҳоли билан боғланиши туну кун таъминланади.

 

Профилактика инспекторлари учун замонавий ва қулай кўринишдаги форма тайёрланади, уларнинг иши рақамлаштирилади ва “овозли тушунтириш хати” олиш амалиёти йўлга қўйилади. Туман ички ишлар тергов бўлимида эса терговга қадар текширув гуруҳлари тузилади. КПИ белгилашда эса фақат протокол тузиш мезони асос қилиб олинмайди.

 

Шунингдек, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонун амалда ишлайдиган шаклда янгиланиши, Маъмурий жавобгарлик кодекси эса профилактикага йўналтирилган ҳолда такомиллаштирилиши таъкидланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика