«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ хабарига кўра, «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд» ва «Тошкент — Қарши — Тошкент» йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди.
Маълум қилинишича, 7 июль кунидан 10 июль кунигача 767/768-сонли «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд» йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
767-сонли «Самарқанд — Тошкент» йўналиши:
- Самарқанддан жўнаб кетиш вақти соат 11:09 — Тошкентга етиб бориш вақти соат 13:19.
768-сонли «Тошкент — Самарқанд» йўналиши:
- Тошкентдан жўнаб кетиш вақти соат 13:40 — Самарқандга етиб бориш вақти соат 15:48.
Шунингдек, 10 июль куни 780/779-сонли «Тошкент — Қарши — Тошкент» йўналишида ҳам «Афросиёб» электропоездининг қўшимча битта рейс ҳаракати йўлга қўйилди. Поезд амалдаги жадвал асосида ҳаракатланади:
780-сонли «Тошкент — Қарши» йўналиши:
- Тошкентдан жўнаб кетиш вақти соат 07:00 — Қаршига етиб бориш вақти соат10:21
779-сонли «Қарши — Тошкент» йўналиши:
- Қаршидан жўнаб кетиш вақти соат 15:25 — Тошкентга етиб бориш вақти соат 18:50.


