Бугун, 6 май куни соат 12:00 да Тўрақўрғон туманида яшовчи фуқаро Наманган Давлат педагогика институти биноси олдида оилавий келишмовчилик сабабли ўзининг турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб, уни пичоқ билан уриб, ўлимига сабабчи бўлган тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи процессуал тартибда ушланган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


