1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

ИИО ходимлари маъруза ўқиган боғча масъулларига интизомий чора кўрилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

ИИО ходимлари маъруза ўқиган боғча масъулларига интизомий чора кўрилди

 

Тошкентда ИИО ходимлари болаларга «оқ билан қорани ажрата олиш» ҳақида гапириб, маъруза ўқиган боғча мудираси ва услубчисига интизомий чора қўлланилди. Мактабгача таълим агентлигига кўра, болалар билан машғулотлар майдончада ўтказилмай, гуруҳда ташкил этилгани нотўғри бўлган.

 

Ички ишлар органлари ходимлари кичик ёшдаги болаларга «оқ билан қорани ажрата олиш» ҳақида маъруза қилган Тошкентдаги мактабгача таълим ташкилоти услубчиси ва мудираси интизомий жазога тортилди. Бу ҳақда 31 июль куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги раҳбарияти иштирокида АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

 

Мактабгача таълим агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Фаррух Бобоев аслида болалар билан машғулотлар махсус майдончада ўтказилиши белгиланганини таъкидлади. Аммо учрашув нотўғри ташкил этилиб, гуруҳда ўтказилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика