Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси курсанти Самир Мухторов МДҲ давлатлари ички ишлар тизимидаги таълим муассасалари курсантларининг «Жиноят қидирув бўлинмалари фаолияти» бўйича энг яхши илмий-тадқиқот ишларини танлаш учун ўтказиладиган халқаро танловда ғолиб бўлди.
Танлов икки босқичдан иборат бўлиб, биринчисида реферат тайёрланиши, иккинчи босқичда эса курсантлар томонидасн ёзилган ишлар 5-7 дақиқага мўлжалланган вақт ичида тақдимот кўринишида мавзунинг долзарблиги очиб берилиши керак.
Маърузали чиқиши ва саволларга жавоб бериш давомида ўзбекистонлик курсант барча вазифаларни уддалаб, юқори кўрсатгичларни қайд этган ҳолда халқаро танловда биринчи ўринни қўлга киритди.


