1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Ижарага олинган энг қиммат футболчилардан иборат жамоа

Улар орасида кимлар бўлиши мумкин?

Ижарага олинган энг қиммат футболчилардан иборат жамоа

 

Трансфермаркт портали жорий мавсумда ижара асосида ўйнаган энг қиммат футболчилардан ташкил топган терма жамоани тақдим этди. Хўш, жамоада кимлар бор?

Дарвозабон - Рая (35 миллион евро). Девид "Брентфорд"дан "Арсенал"га ижарага ўтган.

 

Чап қанот ҳимоячиси - Матсен (20 миллион евро). "Боруссия" Янни "Челси"дан олганди.

Марказий ҳимоячи - Белла-Котчап (18 миллион евро) "ПСВ" Армелни "Саутгемптон"дан ижарага олган.

Марказий ҳимоячи - Харвуд-Беллис (22 миллион евро). Тейлор "Ман Сити"дан ижара асосида "Саутгемптон"га ўтганди.

Ўнг қанот ҳимоячиси - Кансело (40 миллион евро). "Манчестер Сити" Жоауни яна ижарага берди. Ҳозир у "Барселона"да. 

Марказий ярим ҳимоячи - Амрабат (28 миллион евро). "Манчестер Юнайтед" Софянни "Фиорентина"дан ўз сафига қўшиб олган.

Марказий ярим ҳимоячи - Фраттеси (30 миллион евро). "Интер" Давидега ўзини юқори савияда кўрсатиш имкониятини берди. Футболчи "Сассуоло"га тегишли.

Чап ярим ҳимоячи - Феликс (40 миллион). "Барселона" "Атлетико Мадрид"нинг энг қиммат футболчиси фаолиятини қайтадан бошлашга ёрдам бермоқда.

Ўнг ярим ҳимоячи - Симонс (70 миллион евро). "РБ Лейпциг" "ПСЖ" футболчисини ривожлантирмоқда.


Ҳужумчи - Лукаку (35 миллион евро). Ромелу "Рома"да ўйнамоқда. У "Челси"га тегишли.

Ҳужумчи - Рамуш (50 миллион евро). "ПСЖ" Гонкало жамоага мос келадими ёки йўқлигини текширмоқда. У ҳозир "Бенфика"да тўп тепмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика